"Ҳумо" ҳимоячиси – ВХЛнинг энг қўпол хоккейчиларидан бири
Биласиз, жорий йилги мавсумдан Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Олий Хоккей лигаси (ВХЛ)да иштирок этмоқда. Евгений Попихин шогирдлари ҳозирча ортда қолган 17 баҳсдан сўнг 19 очко билан ўз конференциясида 6-ўринни эгаллаб турибди.
SPORTS.uz сайти эса тошкентликларнинг иштирокидаги борасидаги статистик маълумотларни тақдим этиб боришни мақсад қилган.
Қайд этиш жоиз, "қанотлилар" нафақат ўзларининг ҳужумкор ўйинлари билан, балки қўпол ҳаракатлари билан ҳам ажралиб туришибди. Хусусан, жамоа етакчиларидан бири бўлган Роман Таталин умумий ҳисобда 48 дақиқани жарималар туфайли ўтказиб юборди.
26 ёшли хоккейчи бу борада фақат Хитойнинг "ОРДЖИ" жамоаси ҳимоячиси Роберт Шидан (51 дақиқа) ортда бормоқда холос.
Фикрлар