“Ҳумо” муҳим ўйин ўтказди...
Россиянинг Тула шаҳрида хоккей бўйича "Евроосиё дўстлик кубоги" мусобақасининг финал босқичига старт берилди.
Баҳсларда Тошкентнинг "Ҳумо", ВХЛ чемпиони "Нефтьяник" (Алметьевск, Россия), Экстра-Лига чемпиони "Металлург" (Жлобин, Беларусь) ҳамда ВХЛ вице-чемпиони АКМ (Тула, Россия) жамоалари иштирок этмоқда.
6 январь куни турнирнинг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. "Ҳумо" финал йўлида "Металлург" билан куч синашди.
Ўйиннинг асосий вақтида томонлар муроса йўлини танлади. Ҳисоб 3:3 кўринишида якунланди. Овертаймда эса омад рақибларга кулиб боқди.
Энди хоккейчиларимиз “Евроосиё дўстлик кубоги”нинг бронза медали учун кураш олиб боради.
Фикрлар