"Ҳумо" ўз таркибини Россияда тажриба орттирган ҳоккейчи билан кучайтирди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Ҳумо" ҳоккей клуби ўз таркибига ҳимоячи қўшиб олди.

Бу ҳақда тошкентликлар матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, Москванинг "Динамо" жамоаси тарбияланувчиси Даниэль Коган фаолиятини "қанотлилар" таркибида давом эттиради.

Ўзбекистонлик ҳоккейчининг сўнгги манзили Қозоғистон ёшлар чемпионати иштирокчиси "Алмати" бўлганди. 19 ёшли ҳимоячи фаолияти мобайнида 50 учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!