"Ҳумо" қачон КХЛга қўшилади?

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби матбуот хизмати "Хоккей инсонлари" деб номланган янги рукн ташкил этишди. Унда ўзбек хоккейи ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади. Рукннинг дастлабки сонида Ўзбекистон хоккей федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Ғофуров билан интервью ташкил этилди.

Унда жамоанинг қачон Қитъавий хоккей лигаси (КХЛ)га қўшилиши борасида ҳам сўз борди:

"КХЛга қўшилиш ўз-ўзидан бўлиб қоладиган мақсад эмас. Тушунамиз, КХЛ бу топ-даража. Евросиё минтқасидаги энг юқори даражаги лига саналади. Бу эса жамоага бир қатор мажбуриятларни юклайди. Бунда биз ривожланишнинг ушбу босқичида унга қанчалик эҳтиёж борлигини ва КХЛда ёки ВХЛда бўлиш ҳозирги муаммоларимизни ҳал қилишга ёрдам берадиган мувозанатни сақлашимиз керак.

Шундай экан, ушбу ва кейинги мавсумда ВХЛ чемпионатида иштирок этиш биз учун энг яхши эчим эканлигини тушунамиз. Молиявий харажатлар нуқтаи назаридан, биз олган натижалар нуқтаи назаридан. Аммо, эҳтимол, 2021/2022 йилги мавсумда биз КХЛда ўйнармиз", - деди Ғофуров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hikmatov S
29/01/2020 16:24
Shu vaqtlar tezroq kelsin