"Ҳумо" сафарда пешқадамлардан бирига қарши оғир ўйин ўтказди

Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей клуби навбатдаги ўйинда музга чиқди.

Атираунинг "Бейбарис" жамоасига қарши кечган беллашувда вакилларимиз 4:7 ҳисобида имкониятни бой берди. "Қанотлилар" сафида Шингареев, Легалин, Кравченко ва Игнатушкин шайба киритди. Бунга мезбонлар таркибида Ананичев, Тесленко (дубль), Воробьёв, Бурделёв (дубль) ҳамда Кузнецов жавоб қайтарди.

Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари 4 учрашувдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда, 9-ўринда бормоқда.

photo_2022-09-25_19-35-43

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!