"Ҳумо" Тошкентда камбэк қурбони бўлди - ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкентга хоккей ҳавоси яна қайтди. Янги мавсумни Қозоғистон очиқ чемпионатида бошлаган “Ҳумо” клуби илк турни “Номад” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйин аввалида ўтказилган тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Асланов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов сўз олиб, барча хоккей ихлосмандларини янги мавсум бошлангани билан қутлашди.

Шиддатли кечган баҳсда Нур-Султондан ташриф буюрган хоккейчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қуйида мазкур ўйиндан фотогалереяни томоша қилинг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!