"Ҳумо" хоккейчиси терма жамоага чақирилди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ҳимоячиси Игорь Мережко Украина терма жамоасидан чақирув олди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, шу боис у "қанотлилар"нинг 1, 3 ва 5 февраль кунлари бўлиб ўтадиган ўйинларида иштирок этмайди.

Гап шундаки, 6-9 февраль кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида олимпиада олди саралаш турнири бўлиб ўтади. Украина терма жамоаси "H" гуруҳида Қозоғистон, Польша ва Голландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мережко "Ҳумо" сафига жамоанинг мунтазам чемпионат сўнгги сафар баҳслари серияси доирасида, Нижний Новгород шаҳрида қўшилади.

Маълумот учун, украиналик хоккейчи тошкентликлар сафида жорий йилги мавсумда 42 учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 8 голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!