"Ҳумо" хоккейчисининг келгуси тақдири маълум бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ҳужумчиси Павел Новожилов фаолиятини Олий Хоккей лигасида иштирок этувчи "Тамбов" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Мен шундай ажойиб мухлисларга эга бўлган Тошкент каби гўзал шаҳарда ўйнаганимдан жуда хурсандман. Бизда яхши жамоа бор эди ва чемпионлик учун курашишимиз мумкин эди. Албатта, келажакда яна "Ҳумо" учун ўйнашни хоҳлайман", - деди Новожилов.

Маълумот  учун, ушбу хоккейчи мавсум ўртасида "қанотлилар" сафига келиб қўшилган бўлсада, жамоа ўйинига тез мослашиб, дебют учрашувидаёқ гол киритишга эришган эди. Кейинги баҳсларда эса 1 гол ва 2 голли узатмани амалга оширишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!