"Ҳумо" яна тўрт нафар хоккейчи билан шартнома имзолади

Жорий мавсумдан эътиборан Қозоғистон чемпионатида иштирок этишни бошлаган "Ҳумо" хоккей клуби 4 нафар хоккейчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қуйида ушбу хоккейчилар билан таништириб ўтамиз:

Ҳужумчи Владимир Зҳуравлев - Саратовнинг "Кристал"и табияланувчиси. Ўтган мавсумни у ОХЛнинг "Зауралие" (Қўрғон) клубида ўтказди. Шунингдек Владимирни хисобида ҚХЛдаги "Лада" учун 9 та ўйин ва 2 та дарвозага киритилган шайба ҳам бор.

Ҳимоячи Вадим Чеботарев Митишининг "Атланта"си тарбияланувчиси. Ўтган мавсумни у ОХЛнинг "Соколь" (Красноярск) клуби тизимида ўтказди.

Ҳужумчи Максим Назаров - Москванинг “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси. 2016-2017 йилги мавсумда Москванинг CСКА жамоаси билан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Россия чемпиони. Сўнгги клуби НМХЛда иштирок этадиган "Рязан-ВДВ".

Ҳужумчи Александр Дрягилев - Нижневартовск хоккейининг тарбияланувчиси. У бутун фаолиятини Ханти-Мансийскдан "Югра" тизимида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!