"Ҳумо"нинг Қозоғистон Кубогидаги илк ўйини тақдири буллитлар сериясида ҳал бўлди
Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей клуби Қозоғистон Кубогидаги юришини бошлади.
"Қанотлилар" дастлабки беллашувда мамлакат мунтазам чемпионати амалдаги ғолиби "Сарярқа" клуби билан куч синашди. Қарағандаликлар сафида Злобин ҳамда Клешенко томонидан киритилган шайбаларга вакилларимиз Трунев ва Рехтиннинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтарди. Асосий вақт ҳамда овертаймда 2:2 ҳисоби қайд этилгач, томонлар булитлар сериясига мурожаат қилди.
Унда мезбонларнинг қўли баланд келди, 2:1. Энди Попихин шогирдлари кейинги баҳсни 26 август куни "Актобе"га қарши ўтказади.
Фикрлар