"Ҳумо"нинг "Сарярқа"га қарши беллашувида нималар содир бўлди? (видео)

Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей клуби Қозоғистон Кубогидаги юришини бошлади.

"Қанотлилар" дастлабки беллашувда мамлакат мунтазам чемпионати амалдаги ғолиби "Сарярқа" клуби билан куч синашди. Қарағандаликлар сафида Злобин ҳамда Клешенко томонидан киритилган шайбаларга вакилларимиз Трунев ва Рехтиннинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтарди. Асосий вақт ҳамда овертаймда 2:2 ҳисоби қайд этилгач, томонлар булитлар сериясига мурожаат қилди. 

Унда мезбонларнинг қўли баланд келди, 2:1. Қуйида мазкур беллашув видеошарҳини томоша қилиш имкониятига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!