Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум
1 июль куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида навбатдаги йирик ММА кечаси бўлиб ўтади.
Яънии, "Октагон 32" турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилади. Жумладан, ярим енгил вазн (65,8 кг) тоифасида юртимизда анчагина машҳур бўлган вакилимиз Ҳумоюн Тўхтамуродов эронлик Сейед Мехршад Эстарабади билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, эронлик жангчи профессионал фаолияти мобайнида 3 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, ҳамюртимизнинг кўрсаткичи 4-4 кўриниш олган.
Фикрлар