Ҳуршидбек Норматов Канадада жанг қилиши мумкин

  • 24.12.2019 18:00
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Ҳуршидбек Норматов айни вақтда Ўзбекистонда бўлиб турибди. Хабарингиз бор, у фаолиятини океан ортида олиб бормоқда.

Унинг таъкидлашича, навбатдаги жанги 28 январь куни Канадада бўлиб ўтиши мумкин экан. Бу борада промоутерлари маълум қилган.

Маълумот учун, Ҳуршидбек Норматов профи рингда 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уч бора рақибларини нокаутга учратган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!