Ҳусанов – терма жамоада!

  • 10 сентября, 17:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Осиё мамлакатларидан етишиб чиққан футболчилар орасида Европанинг кучли лигаларида ўзини кўрсатиб келаётган чарм тўп усталари сафи ҳам кенгайиб бормоқда.

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг 20 январида Франциянинг “Ланс” клубидан Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига кўчиб ўтгани йилнинг энг шов-шувли трансферларидан бири сифатида эътироф этилди.

Бугунги кунда 21 ёшли ҳимоячимиз жаҳон футболида энг муваффақиятли мураббийлардан бирига айланган Хосеп Гвардиоланинг ишончини оқлашга ҳаракат қиляпти.

“Манчестер Сити”да таркибни қисқартириш сиёсати авжига чиққан паллада испаниялик мутахассис янги мавсум учун Абдуқодирни жамоада олиб қолгани легионеримиз “шаҳарликлар”нинг муҳим ўйинчисига айланаётганидан далолат беради.

Футбол оламида юқори нуфузга эга манба – score90.com сайти экспертлари барча қитъаларнинг энг машҳур юлдузларидан иборат рамзий терма жамоаларни тузиб чиқмоқда.

Ушбу сайт мутахассислар Осиё футбол конфедерациясига аъзо давлатларнинг энг кучли чарм тўп усталаридан таркиб топган рамзий жамоага Абдуқодир Ҳусановни ҳам киритди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу таркибда фақатгина уч мамлакат – Япония, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон футболи тарбияланувчиларини кўриш мумкин.

Демак, score90.com сайти талқинига кўра, Осиёнинг энг кучли футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа қуйидаги кўриниш олди.

Дарвозабон:

Сион Сузуки – “Парма”, 20 миллион евро, Япония

Ҳимоячилар:

Хироки Ито – “Бавария”, 25 миллион евро, Япония

Мин Жай Ким – “Бавария”, 40 миллион евро, Жанубий Корея

Абдуқодир Ҳусанов – “Манчестер Сити”, 35 миллион евро, Ўзбекистон

Такехиро Томиясу – “Арсенал Лондон”, 18 миллион евро, Япония

Ярим ҳимоячилар:

Ритцу Доан – “Айнтрахт”, 25 миллион евро, Япония

Ватару Эндо – “Ливерпуль”, 8 миллион евро, Япония

Кан Ин Ли – “Пари  Сен-Жермен”, 25 миллион евро, Жанубий Корея

Ҳужумчилар:

Каору Митома – “Брайтон”, 40 миллион евро, Япония

Сон Хён Мин – “Лос Анжелес”, 20 миллион евро, Жанубий Корея

Такефусо Кубо – “Реал Сосьедад”, 30 миллион евро, Япония

Ўзбекистон миллий терма жамоасини марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов профессионал фаолияти давомида Беларуснинг “Энергетик-БГУ”, Франциянинг “Ланс” ва Англиянинг “Манчестер Сити” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Абдуқодир “топ-5” таркибига кирувчи иккита лигада ўйнаган ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади.

Ҳусанов Холандни “Реал”га кузатиб қўяди...

Мбаппе Ҳусановнинг жамоасини тилга олди

Гвардиола Ҳусанов ёрдамида Аморимга сюрприз тайёрлаяпти!

Холанд автобусга урилди

Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

Тезкор: Ҳусановнинг аҳволи бўйича маълумот чиқди!

Ҳусановда айб йўқ!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию