Гвардиола Ҳусанов ёрдамида Аморимга сюрприз тайёрлаяпти!

  • 8 сентябрь, 07:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунлари муносабати билан Европанинг топ-лигаларида ҳам икки ҳафталик танаффус эълон қилинган. Барча жамоалар халқаро танаффусдан кейин бўладиган дастлабки ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Англия Премьер-лигасининг тўртинчи туридан ўрин олган учрашувлар орасида Манчестер дербиси кўплаб мухлису мутахассислар диққат марказида турибди.

Sports.uz портали нуфузли манба – manchestercity.news сайти экспертлари томонидан тайёрланган ва Абдуқодир Ҳусановнинг Хосеп Гвардиола жамоасидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратган таҳлилий мақолани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- Халқаро танаффусдан кейин “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади.

Дастлабки учта турдан иккитасида мағлубиятга учраган Хосеп Гвардиола жамоаси Манчестер дербисида очко йўқотиши мумкин эмас, чунки бу чемпионлик учун курашда “шаҳарликлар”нинг имкониятини пасайтириб юбориши аниқ.

“Манчестер Юнайтед” ҳам мавсум бошидаги натижалари билан мақтана олмайди. Ўтган йили чемпионатни 15-ўринда якунлаган Рубен Аморим шогирдлари бу гал тўққиз имкониятдан беш очкони бой бериб бўлди.

Демак, дербида ҳар икки жамоага ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

Бу учрашув олдидан “Сити” Жанлуижи Доннаруммани, “Юнайтед” эса, Сенна Ламменсни трансфер қилиб, дарвозабон позициясини мустаҳкамлашга эришди.

Рубен Аморим Хосеп Гвардиоланинг мураббийлик маҳоратини юқори баҳолаган ҳолда, ҳамкасби бўлажак тўқнашувга бир-иккита сюрприз тайёрлаб қўйганига ишонмоқда.

Биринчи кутилмаган совға – “Сити” дарвозани Жанлуижи Доннаруммага топшириши мумкин. Хўш, иккинчиси-чи?

Яна бир  кутилмаган сюрприз Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида ўйнатмоқчи эканлигидир. Айни пайтда ўзбек футболчиси жароҳатини даволатиш билан банд. Агар у дербигача сафга қайтиб улгурса, мураббий уни ҳимоя марказида эмас, балки ўнг қанотда синаб кўришни режалаштирмоқда.

21 ёшли ўзбек легионери “Сити”га ўтганидан бери иккита учрашувда ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини юқори даражада уддалаган. Хусасан, ўтган мавсумда Европа Чемпионлар лигасида “Реал” майдонида бўлган баҳсда Винисиус Жуниорга ўйин бермаган эди.

Хосеп Гвардиола Ҳусановни қадрлашини, унинг тезкорлиги, курашувчанлиги, ҳимояланиш қобилиятини юқори баҳолашини тан олди. Бу эътироф Абдуқодирни “Юнайтед” билан тўқнашувда ўнг қанот ҳимояси учун идеал номзодга айлантирди.

“Манчестер Юнайтед” Премьер-лигада тезкор қарши ҳужумлар уюштиришда энг хавфли жамоалардан бири бўлиб турибди. Айниқса, чап қанотда ўйнайдиган Патрик Доргу тезкорлик билан ҳужумларга қўшилиш орқали рақиб ҳимоясининг ўнг қанотига жуда катта босим уюштиради.

“Брайтон” билан бўлган ўйинда “Сити” ҳимоясининг нозик нуқталари ошкор бўлди. Матеуш Нуньеш ва Рико Льюис ўнг қанот ҳимоясида ўйлай олса-да, “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда бу позицияга 33,8 миллион фунтга харид қилинган Ҳусановни қўйиш ўзини тўлиқ оқлаши мумкин. Чунки бу мавсум “Манчестер Сити” қанот ҳимоячилари барқарор ўйин намойиш қила олмаяпти.

Рико Льюиснинг маҳоратига шубҳа йўқ, лекин “Тоттенхэм”га бой берилган учрашувда Бреннан Жонсон гол урган вазиятда рақибга қаршилик қилишида айнан унинг тезлиги панд берди. 

Матеуш Нуньеш эса “Брайтон” билан баҳсда одатий хатоларини такрорлади ва тўпни қўли билан ўйнаб, пенальтига сабабчи бўлди. 

“Ланс”нинг собиқ ўйинчиси Ҳусанов эса, “Манчестер Сити” сафида энг зўр ўйин кўрсатаётган футболчилардан бири бўлиб турибди. Гарчи “Манчестер Юнайтед” афсонаси Гари Невилл Ҳусанов ҳали Премьер-лига даражасига тортмаслигини таъкидлаган бўлса-да, ўзбек ҳимоячиси нималарга қодирлигини кўрсата бошлади, - деб ёзмоқда  manchestercity.news сайти эксперт Шринавас Садхананд.

“Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашув 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Ушбу баҳсга “Этиҳад” стадиони мезбонлик қилади.

Холанд автобусга урилди

Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

Тезкор: Ҳусановнинг аҳволи бўйича маълумот чиқди!

Ҳусановда айб йўқ!

Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!