
Холанд автобусга урилди
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити”га мухлислик қилишини инобатга олиб, sports.uz портали ушбу клубга оид қизиқарли маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни давом эттиради.
“Манчестер Сити”нинг кейинги йиллардаги энг зўр ҳужумчиси Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоаси йиғинида ғалати аҳволга тушиб қолди.
Маълумотларга қараганда, 25 ёшли тўрурар эътиборсизлик туфайли юзини автобуснинг эшигига уриб олган ва шикастланган. Бу ҳақда Холанднинг ўзи юзини селфи қилиб, изоҳ ҳам ёзиб қолдирди.
- Ҳозиргина юзимни автобус эшигига уриб олдим. Юзимга учта чок тушди. Тўғрисини айтсам, ҳозир кўринишим ёмон эмас, - деб ёзди Холанд сурат остига.
Эрлинг Холанд 4 сентябрь куни Финляндияга қарши ўтказилгани учрашувда гол уриб, Норвегиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Энди норвегияликлар 9 сентябрда 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Молдова терма жамоасига қарши расмий учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанд 2019 йилдан бери Норвегия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ҳозирга қадар халқаро майдонда 43 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 42 маротаба ишғол қилган.
“Манчестер Сити” билан ғалати ўйин бўлади
Европа Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳида “Манчестер Сити” футболчилари “Наполи”га тўқнаш келади. Бу баҳс 18 сентябрь куни “Этихад” стадионида бўлади.
Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити”даги ўн йиллик фаолиятидан кейин клуб билан хайрлашиб, “Наполи”га кўчиб ўтган Кевин де Брюйне бўлажак ўйин ҳақида ўз фикр-мулоҳзаларини билдирди.
- Бу жуда қизиқарли ва айни пайтда мен учун ғалати ўйин бўлади. Чунки мен бу гал рақиб томонида ўйнайман. Бироқ “Манчестер Сити”ни ҳар доим ўзимнинг жамоам сифатида қабул қиламан.
Клубдан кетишимни муҳокама қилганимизда, мен агар Европада қолсам, “Манчестер Сити” билан Чемпионлар лигасида тўқнаш келиб қолишимизни айтгандим, - деди Кевин де Брюйне.
Бельгиялик футболчи “Манчестер Сити” таркибида олти маротаба Англия Премьер-лигаси чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.
Пеп, 100 миллион еврога шогирдингни бер!
Англия премьер-лигасида ўйнаётган “Тоттенхэм” раҳбарияти “Манчестер Сити”да порлай бошлаган бразилиялик ҳужумкор футболчи Савиони олиш фикридан қайтгани йўқ.
“Шпорлар” ёзги трансферлар даврида 22 ёшли футболчи трансфери бўйича “шаҳарликлар”га икки маротаба таклиф юборди. Лондонликлар илгари сурган 58 ва 70 миллион евро бадал пули кўрсатилган битимлар манчестерликларни қониқтиргани йўқ.
“Тоттенхэм” навбатдаги трансферлар ойнаси давомида Савиони олиш учун яхши таклиф тайёрлади. Клуб бу ўйинчи учун “Манчестер Сити” белгилаган сумма – 80 миллион еврони бирдан тўлайди ва кейинги мавсум давомида яна 20 миллион евро қўшимча маблағ ўтказади.
Трансфер бўйича экспертлар умумий 100 миллион евро миқдоридаги маблағ “Манчестер Сити” раҳбариятини трансферга кўндиришини таъкидлаяпти.
Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм”га Савионинг тезкорлиги, ҳужум уюштириш қобилияти ва м муҳим вазиятларда аниқ қарор қабул қилиши манзур келаётган экан.
Тезкор: Ҳусановнинг аҳволи бўйича маълумот чиқди!
Ҳусанов яна бир рақобатчидан қутилади
Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”
Винисиус, Ҳусанов билан бирга ўйнайсан!
Ҳусановнинг устози АПЛни “ёрворди”!
Ҳусановда айб йўқ!
Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?
Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!
Фикрлар