Роналду Ҳусановнинг дўстига эътибор қаратди: Трансфер бюджети 130 миллион евро!

  • 17 Sep 06:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жаҳон футболида энг кўп гол урган футболчи – Криштиану Роналду ўтган ёзда “Ан-Наср” билан амалдаги келишувини узайтирганида клубнинг трансфер сиёсатида иштирок этиш ваколатини ҳам қўлга киритган эди.

Tecno

Шундан бери португалиялик юлдуз атрофига Европада ном қозонган ўйинчиларни тўплашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, клубда тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келаётган янги ўйинчи – Жоау Феликс ҳамда Кингсли Коман айнан Роналдунинг аралашуви билан Ар-Риёд клубини танлади.

“Ан-Наср” раҳбарияти ҳам жаҳон футболида катта таъсирга эга бўлган Криштиану Роналду жамоага янги юлдузларни жалб қилаётганидан мамнун.

Нуфузли манбалардан бири –  fichajes.net сайтининг таъкидлашича, Роналдунинг жамоаси “Манчестер Сити” юлдузи Фил Фоденга эътибор қаратди.  “Ан-Наср” бу ўйинчи учун 130 миллион евро таклиф қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Фил Фоденнинг “шаҳарликлар” таркибида таъсири жуда кучли. Клуб тарбияланувчиси бўлган 25 ёшли ўйинчи мухлислар билан доимий алоқаларни сақлаб туради ва уларга таъсир ўтказа олади.  

Хосеп Гвардиола ҳам Фоденнинг иқтидорини қадрлайди ва жамоанинг муҳим ўйинчиларидан эканини эътироф этади. Аммо шайхлар таклиф қилаётган сумманинг миқдори кўп нарсани ўзгартириши мумкинлигини ҳам назардан қочирмаслик керак.

“Ан-Наср”нинг Фоденга қизиқиши бежиз эмас. Пойтахт клуби анчадан бери таркибни топ-даражадаги ижрочилар билан кучайтириш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа марказида Криштиану Роналду турибди. 40 ёшли ҳужумчи атрофида эса, кучга тўлган ёш, тезкор, бақувват ва айни пайтда катта тажрибига эга  юлдузларни олиб келиш режаси ҳаётган тадбиқ этиляпти.    

Фил Фоден бу талабларга жавоб беради. Унинг суяги дунёнинг энг мураккаб лигасида қотган. Европа Чемпионлар лигасида қатнашиш ва ғолиб чиқиш тажрибаси бор. Англия миллий терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади.

Фоден учун тикилаётган 130 миллион евролик таклиф Саудия Арабистони клубининг Европа футболида ўз ўйини билан юқори даражада ўйин кўрсатаётган ўйинчиларни олиш мақсади жиддий эканини кўрсатади. Ҳозир араб клубларининг трансфер сиёсати ўзгарган. Илгари шайхлар фаолияти охирига яқинлашган юлдузларни таклиф қилган бўлса, энди айни кучга тўлган ва топ-даражада ўйнаётган ижрочиларни “овлаяпти”.

Айрим экспертларнинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” клуб тарбияланувчиси бўлган Фоденни қўйиб юборишга шошилмайди. Чунки бу ўйинчи клуб академияси ва ёшлар жамоаларини асосий таркиб билан боғлаб турувчи тизим тимсоли ҳисобланади.

Бундан ташқари, клуб шайхлар мисли кўрилмаган маошлар билан ҳар қандай ўйинчининг фикрини ўзгартириши мумкинлигини ҳам инобатга олиши керак.

Айни пайтда эса, Хосеп Гвардиола таркибда авлодлар алмашинувини амалга оширмоқда. Ёши катта ўйинчиларнинг аксарияти клубдан кетяпти ва бу жараён ҳали давом этади. Январь ойида “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусановни олиб келиш билан бошланган бу янгиланишлар самарасида таркибни янги ижрочилар эгалламоқда. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ҳам ҳимоя чизиғида рақобат ўта кучли эканига қарамай, асосий таркиб ўйинчисига айланиб бормоқда.

Янгиланиш ва авлодлар алмашинуви жараёнида “Манчестер Сити” учун клуб тизимидан етишиб чиққан ўйинчиларнинг таркибда бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

Демак, “Ан-Наср”нинг қимматбаҳо режаси амалга ошадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади...

Элдор ва Аббос, хушёр бўлинглар!

Англия Ҳусановни тан олди

Ҳусанов “Сити” тешигини “девор” бўлиб ёпяпти

BBC: Ҳусановга алоҳида раҳмат!

Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...

Ҳусанов Ламин Ямални тўхтата оладими?

Шомуродов қайси машҳур клубларга гол урган?

“Манчестер Юнайтед” юлдузларини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Шомуродов ҳақида устози нима деди?

Comments

You must be logged in to commet!