Ҳусанов борми? "Ланс"нинг "Севилья"га қарши қайдномаси эълон қилинди
Бугун Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов шарафини ҳимоя қилаётган Франциянинг "Ланс" клуби ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади. Ушбу ўйин учун мезбонларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Легионеримиз ҳам ушбу рўйхатда бор ва бугун жамоасига ёрдам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Ланс" - "Севилья" учрашуви бугун тунги соат 22:45да старт олади.
Фикрлар