Ҳусанов бу жамоа устунига айланади

“Ланс” – Франция чемпионати иштирокчилари орасидаги ҳимояси энг мустаҳкам жамоалардан ҳисобланади.

Ўтган мавсумда иккинчи ўринни эгаллаган Франк Хейз шогирдлари Лига 1 да энг кам гол ўтказган жамоа бўлди. Лансликлар жами 38 та учрашувда атиги 29 та марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди холос.

Бу борада кейинги энг яхши натижалар “Ницца” (37 та тўп ўтказилган) ва “Ренн”га (39 та тўп ўтказилган) тегишли бўлди. Ҳатто чемпион ПСЖнинг машҳур голкиперларининг дарвозаси ҳам 40 маротаба ишғол қилинган эди.

Жорий мавсум бошида “Ланс” ҳимояси анча бўш ўйнади. 26-тургача ўтказилган жами 24 та голдан тенг ярми, яъни 12 таси дастлабки олтита учрашувга тўғри келди.

Лансликлар  ҳимояси асосан уч футболчи – Жонатан Градит, Кевин Дансо ва Факундо Мединага таянади. Жонатан Градит “Ланс” ҳимояси келажагини ёзда жамоа сафига қўшилган Абдуқодир Ҳусанов билан боғламоқда.

32 ёшли тажрибали франциялик футболчи жамоанинг ҳимоя чизиғи ва унинг асосий ўйинчилари ҳақида гапирди.

Факундо Медина ҳақида

Аргентиналик ҳимоячи сезиларли даражада ўсишга эришаётгани рост. У борган сани кам хато қиладиган жуда яхши савиядаги ҳимоячига айланмоқда.

Факундо мавсумни ажойиб ўтказяпти ва бизга ёрдам бераётганидан фахрланамиз. Унинг ёнида ўйнаш мазза.

Медина ҳимояланишдан ташқари жамоанинг ҳужум ҳаракатларида ҳам катта фойда келтиряпти. Бу унинг кучли томони ва яхши сифати. Бу жамоага катта фойда келтиряпти.

Абдуқодир Ҳусанов ҳақида

“Ланс”да ҳар доим жамоанинг ўсишига туртки бўла оладиган ҳимоячилар бўлган. Мен Кристофер Вуни айтишим мумкин, у буюк ҳимоячи эди. Бундан ташқари, жамоада Стивен Фортес каби тажрибали ўйинчилар бўлган ва улар имкониятларимизнинг чўққисигача чиқишимизга сабабчи эди.  Абдуқодир Ҳусанов эса, ана шундай кўплаб ижобий сифатларни ўзида мужассам қилган футболчи ҳисобланади.

Янги келган ўйинчилар учрашувлар давомида ўзининг энг кучли хислатларини намойиш қилиши беллашувни яхши ўтказишимизга ёрдам беради. Бу жамоа учун жуда яхши ҳолат.

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери селекция бўлимининг самарали ишини кўрсатиб турибди, улар аввал ҳеч ким билмаган ва танимаган ўйинчини топиб келди.

Ҳусанов яқин йилларда клубда энг муҳим фигурага айланади. Мен бунга ишонаман, чунки Абдуқодирда бунинг учун етарли даражада кўп сифатлар уйғунлашган. Айниқса, у шиддат билан аёвсмз ўйнай оладиган кам сонли ҳимоячилардан ҳисобланади. Бу бизга юқори кўтарилишимиз учун ёрдам беради.

“Ланс” ҳимояси ҳақида

Бизда ўйин схемаси бор. Унга кўра, биз кўпинча яккакурашларга киришамиз. Табиийки, курашларда 100 фоиз ғолиб чиқишнинг имкони йўқ. Баъзан енгиламиз, айрим ҳолатларда сариқ карточка олишга тўғри келади. Бу бизнинг жаҳлдор ва тажовузкор эканимизни англатмайди. Шунга қарамай, биз имкон қадар камроқ огоғлантириш олишга интиламиз.

Файзуллаев “гапи”га жавоб берди

“Ланс” Ҳусановни кузатиб қўяди

Файзуллаев ЦСКАда асосий таркибдаги жойидан айрилдими?

Раньери бир гап билан Шомуродовни ўзгартириб юборди. Мураббий нима деганди?

Шомуродовнинг ноёб хислати эътироф этилди

А Серия: Шомуродов ва рўза тутаётган юлдузлар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!