Ҳусанов Европа Чемпионлар лигасида Мбаппени ортда қолдирди
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов спринтда Килиан Мбаппедан ўзиб кетди.
Бир неча ҳафта аввал Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичининг энг тезкор футболчилари рейтинги тузилган эди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 34,7 км/соат тезлик билан иккинчи поғонани банд этган эди. Абдуқодир ўша рўйхатда фақатгина "Реал Мадрид" форварди Килиан Мбаппедан ортда қолган эди. "Gradient Sports" портали ҳам ЕЧЛнинг тезкор футболчилари рейтингини тузиб чиқди. Бу сафарги рейтингда Ҳусанов етакчига айланди. У 35,8 км/соат тезлик қайд этди. Иккинчи поғонани Мбаппе эгаллади. Унинг тезлиги 35,67 км/соатни ташкил этади.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" ЕЧЛда нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган.
Фикрлар