Ҳусанов ғалабани таъминлади, унга тўқнаш келганлар деворга урилгандек бўлди!
Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг асосий жамоасидан ёшлар таркибига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Клуб раҳбарияти томонидан легионеримизга алоҳида вазифа юклатилган.
“Ланс В” жамоаси Франция чемпионатининг 3-миллий дивизиони “G” гуруҳида ғолиб чиқиб, бир поғона юқоридаги лигага ўтишга даъвогарлик қилмоқда.
Ҳозирча, лансликлар мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Келаси ҳафта охирида жамоа ўзидан уч очко илгарилаб кетган “Шантийи” билан куч синашиши лозим.
Абдуқодир Ҳусанов мавсум охиридаги бешта учрашувда ҳимоя мустаҳкамлигини ушлаб туриши ва жамоа ўз дарвозасни дахлсиз сақлаб қолишига ёрдам бериш вазифаси юклатилган.
20 ёшли футболчимиз бир неча кун ёшлар жамоасида шуғулланганидан кейин расмий учрашувда ҳам айдонга тушди.
Лансликлар ўз майдонида “Сент-Аман” жамоасини қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
Учрашувни кузатиб борган lensois.com сайти эксперти Элоиза Де Местер легионеримиз ўйинига қуйидагича баҳо берди.
“Ланс” футболчилари “Сент-Аман” ўйинчиларини Янник Пандор қўриқлаётган дарвозага кўп ҳам яқинлаштирмади. Абдуқодир Ҳусанов ҳимоянинг ўнг қанотидан жой олди ва учрашувни жуда хотиржам ўтказди.
Ўзбек легионери ўйнаган томондан ҳужумга ўтишга интилган рақиб футболчилари деворга урилгандек бўлди. Абдуқодир ҳимояни жуда мустаҳкам ушлади, бир неча бор олдинга ўтиб, ҳужумга ҳам қўшилди.
Ёш ўзбек футболчиси ҳисобига яна 90 дақиқалик ўйинни қўшиб қўйсак бўлади, - деб ёзди lensois.com сайти эксперти Элоиза Де Местер.
“Ланс В”ни 20 апрель куни ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Лансликлар шу куни мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Шантийи” жамоаси меҳмони бўлади. Бу баҳсда “Ланс В” орадаги уч очколик фарқни йўққа чиқаришга ҳаракат қилади. Жамоа мураббийлар айнан мана шу учрашувда Ҳусановга суянади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ҳамюртимиз Football Benchmark индекси бўйича Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига бериладиган “Golden Boy – 2024” совринига даъвогар рўйхатига киритгани эълон қилинган эди.
Ҳусанов энг зўрлар қаторида “Golden Boy – 2024” совринига даъвогар!
Эрондаги легионерларимиздан хушхабар!
Ҳусановни асосий таркибдан чиқарилгани сабаби маълум бўлди. Гап терма жамоада эмас!
ЦСКА “Локомотив”ни ютади, чунки уларда Файзуллаев бор!
Ҳусанов энг тезкор, Шомуродов қаҳрамон, Яхшибоев энг зўри...
Ана холос: Украинада тўпурар легионеримизни эсга олишди
Файзуллаев чемпионлик, “Бавария” ва Европага кетиш ҳақида гапирди
Фикрлар