Ҳусанов жамоаси Чемпионлар лигаси учун кўп гол урадиган ҳужумчини оляпти

Ўзбекистонлик футбол мухлислари  миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг “Ланс” жамоасига кўчиб ўтганидан кейин Лига 1 ўйинларини ҳам мунтазам кузатиб боришга тайёргарлик кўрмоқда.

Бундан ташқари, Ҳусанов Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида ўйнайдиган ягона ўзбекистонлик чарм тўп устаси ҳисобланади.

ff8df853b8a310ac77fc75e187f0b11b

“Ланс” раҳбарияти жамоа олдига Франция чемпионатида ғолиб чиқиш ва Европа Чемпионлар лигасида имкон қадар узоқроққа боришни вазифа қилиб қўйган. Ана шу мақсадда, жамоа таркибини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирга келиб, таркиб тўлиқ шаклланмаган ва биринчи навбатда голеадор форвардга эҳтиёж катталиги кўриниб турибди.

Шундан келиб чиқиб, Франция вице-чемпиони – “Ланс” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар таркибини кўп гол ура оладиган ҳужумчи билан кучайтиришни мақсад қилган.

Лансликлар асосий ҳужумчи позициясига Франция чемпионатининг бошқа вакили – “Монпелье” форварди Элье Ваини олиб келмоқчи.  Бу маълумотни таниқли журналист Санти Уна ҳам тасдиқлади.

Манбанинг таъкидлашича, “Ланс” ўз олдига Европа Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли қатнашишни вазифа сифатида қўйган.

Жамоанинг миллий биринчиликда иккинчи ўринни олишига ўз голлари билан катта ҳисса қўшган ҳужумчи Лои Опенда “Лейпциг” жамоасига трансфер қилинди. Бундеслига вакили ўтган мавсумда 38 та учрашувда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилган Опенда учун лансликларга 38,5 миллион евро тўлади.

“Ланс” мутасаддилари “Лейпциг” тўлаган маблағни Элье Ваи трансферига йўналтиришни лозим топди. 20 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда 33 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

“Монпелье” франциялик иқтидор эгасини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда ва бу сумма “Ланс” раҳбариятини тўлиқ қониқтиради.

Таъкидлаш жоизки, Ваига яна икки харидор бор. “Айнтрахт” ёш ҳужумчи агентлари  билан музокараларга киришган.

“Вест Хэм” эса, Ваини захира варианти сифатида кузатмоқда. “Болғаурарлар” биринчи навбатда “Аякс”дан Муҳаммад Қудусни трансфер қилмоқчи. Агар бу савдо пишмаса, англияликлар “Монпелье” эшигини қоқмоқчи.

Шу боис, “Ланс” вақтни чўзмасдан имкон қадар Ваи трансферини тезлаштиришни истаяпти.

picture_3

Эслатиб ўтамиз, “Ланс” ёзги трансферлар вақтида ўз сафига “Базель”дан Энди Дуифни, “Майнц”дан Анжело Фулгинини, “Мильонариос”дан Оскар Кортесни, “Париж”дан Морган Гилавогини, “Нанси”дан Нил Ал-Айнауийни ва “Энергетик-БГУ”дан Абдуқодир Ҳусановни сотиб олди.  

“Ланс” янги мавсумни мағлубият билан бошлаган эди. Франк Хейз шогирдлари биринчи турда  ҳисобда олдинда боришига қарамай, “Брест”дан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Лансликлар иккинчи тур ўйинини ўз майдонида “Ренн”га қарши ўтказади. Турнинг марказий учрашувларидан бири ҳисобланган бу баҳс 20 август куни бўлади.

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

Comments

You must be logged in to commet!