Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

“Кальяри” сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Элдор Шомуродов оммавий ахборот воситалари эътиборини тортишда давом этмоқда.

Муборакнинг “Машъал” тарбияланувчиси бўлган Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрида кечли бешлик чемпионатларидан А Серияга кўчиб ўтганидан кейин Италия журналистлари уни Лионель Мессига қиёслаб “ўзбек Мессиси”, деб атай бошлади.

Аслида легионеримиз "Ростов"да ўйнаб юрган кезлари россиялик журналист ҳам Элдор Шомуродовни ўша пайтда "Барселона"ни ёндираётган Лионель Мессига қиёслашар эди. Бу анъана кейинчалик италиялик матбуотчилар ўртасида ҳам оммалашиб кетди.  

image_2023-08-05_17-22-03

“Кальяри” ҳужумчисига айланган 28 ёшли футболчимиз ҳақида мақола тайёрлаган Италиянинг машҳур нашри Tuttosport журналистлари Шомуродовга “ўзбек Мессиси” деган лақабини яна бир бор эслатишди ва бу борада жавоб олишди.

Элдор бу масалага қуйидагича муносабат билдирди.

- Италиялик журналистлар мени шундай атай бошлашган. Лекин Лионель Мессига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ. Тана тузилишим бўйича ҳам, майдондаги ўйин услубим жиҳатидан ҳам ўхшаш жойимиз бўлган эмас. Месси бу Месси.

Ҳозир менинг ҳеч қандай лақабим йўқ. Мен оддий Элдорман.

Мендан қайси ҳужумчидан ҳайратланганим ва нималарнидир ўрганганимни сўраяпсиз. Болалигимда Дидье Дрогба ва Фернандо Торрес кумирим бўлган. Мен улардан нималарнидир ўрганганман ва ҳужумчи сифатида ҳаракатларини тушунишга уринардим.

Ҳозир эса, мен мураббийлар томонидан тақди этилаётган ҳаракатлар йўналишлари қандай бўлиши кераклиги ва ўйин схемаларини ўзлаштиришга эътибор қаратяпман. Айниқса, Клауди Раньеридан кўп нарса ўрганаман, - деди Элдор Шомуродов.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов Италиядаги фаолиятини бошлаганидан бери уни Лионель Мессига қиёслашларига дуч келмоқда. “Женоа”да ўйнаб юрган кезлари ҳам легионеримиз бир неча маротаба бу ўхшатишга ўз муносабатини билдирган.

Хусусан, икки йил аввалги интервьюларида ҳам футболчимиз бу масалага тўхталиб ўтган эди.

- Мени нега “ўзбек Месси”, деб аташаётганини ҳеч тушуна олмаяпман. Ўзим ҳар доим Дидье Дрогба ўйинларидан илҳом олганман. Ҳозир турли қиёслаш ва ўхшатишлар ҳақида эмас, жамоам ва ўз ўйиним таҳлили бўйича бош қотиришим керак, - деб жавоб берган эди Элдор Шомуродов.

Дарҳақиқат, Шомуродовнинг ўйин услуби ҳам, майдондаги ҳаракатлари ҳам, тана тузилиши ҳам аргентиналик Лионель Мессига ўхшамайди.

Бироқ, ҳар икки футболчи ўз мамлакати терма жамоаси сардори ва етакчиси, халқаро майдонда ҳамюртлари орасида энг кўп гол урган ўйинчи сифатида қадрланади.

36 ёшли Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги фаолиятини 2005 йилда бошлаган ва шундан бери жами 175 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 103 маротаба ишғол қилган. У терма жамоа учун ўйинларда гол уриш бўйича юзлик маррадан ўтган учинчи футболчи ҳисобланади. Унгача бу юксак натижани фақат эронлик Али Дайи ва Мессининг азалий рақобатчиси Криштиану Роналду қайд эта олган холос.

Қолаверса, Месси Европадаги фаолиятини якунлаб, бор эътиборини АҚШнинг “Интер Майами” жамоасига қаратадиган бўлди.

Элдор Шомуродов эса, Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги илк учрашувини 2015 йили ўтказган ва ҳозиргача 65 та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 37 та тўп ёздириб қўйда ва бу ўзбек футболчилар учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

uzb_tjk_sports_uz-46

Мессидан фарқли ўлароқ, Шомуродов ҳали Европа футболидаги фаолиятини узоқ давом эттиришни режалаштириб юрибди.  

Премьер-лига клуби нега айнан ўзбек легионерини трансфер қилганини очиқлади

Шомуродов Европани забт этишга йўл олган ўзбек футболчисига катта баҳо берди

Файзуллаев ЦСКА вакилларига қайси позицияларда ўйнашини айтди

“Ланс” режаси ўзгарди: Ҳусановга аталган жойда энди бошқа ҳимоячи ўйнайди

Бу ерда Шомуродов ҳақида яхши гаплар бўляпти

Машҳур мураббий Шомуродовга баҳо берди

Файзуллаевнинг ЦСКАга трансферига нима халақит қиляпти?

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!