Ҳусанов кетма-кет иккинчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушадими?

CHERY AUTO

Англия кубогининг 1/32 финал босқичида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Эксетер Сити" жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан бир қатор нашрлар эҳтимолий таркибларни эълон қилди.

Tecno

SportsMole нашрига кўра, Хосеп Гвардиола мазкур ўйинни асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам бериш учун яхши имконият деб ҳисобламоқда. Шунингдек, академиянинг бир қатор ёш иқтидорлари майдонга туширилиши мумкин. Манбада Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам захирада қолдирилиши тахмин қилинган.

SportsMole версияси: Траффорд, Льюис, Мфуни, Аллейн, Нейлор, Грей, Ж. Ҳески, Макэйду, Черки, Р. Ҳески, Мукаса.

Бироқ "Манчестер Сити" фаолиятини ёритиб борувчи CityXtra сайти бугунги учрашувда Ҳусанов асосий таркибдан жой олишини ёзмоқда.

CityXtra версияси: Траффорд, Льюис, Ҳусанов, Аллейн, Аке, Нико, Рейндерс, Бернарду, Черки, Мукаса, Доку.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!