Ҳусанов мағлубиятдан кейин ҳам мухлисларни хурсанд қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, Абдуқодир Ҳусанов мухлислар эътиборидан четда қолмади.
Ўйиндан кейин "Манчестер Сити" ҳимоячиси трибуна томон йўл олиб, ўз исмини чақирган мухлислар билан суратга тушди, автограф тарқатди ва уларга миннатдорчилик билдирди.
Ҳусановнинг мазкур ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, мухлислар томонидан илиқ қарши олинди.
Маълумот учун, "оқ бўрилар" навбатдаги назорат ўйинида Нидерландия баҳс олиб боради. Беллашув 8 июнь куни ўтказилади.

Фикрлар