Ҳусанов ўйинига экспертдан “даҳшат” балл олди

Англия кубогининг 1/8 финалида “Манчестер Сити” футболчилари “Ньюкасл Юнайтед” жамоаси меҳмони бўлиб, сафар учрашувидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Мезбонлар вакили Харви Барнс 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, танаффусгача Савио вазиятни тенглаштирди. Ўйиннинг иккинчи ярмида Умар Мармуш иккита тўп киритиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Учрашувда тўлиқ ўйнаган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари мухлису мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.

Нуфузли манба – esteemedkompany.com экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Жеймс Траффорд — 6/10:

У ўйинни бироз асабий бошлади, аммо ўйин давомида унинг дарвозадаги ҳаракатлари яхшиланди.

Матеуш Нуньеш — 8,5/10:

Нуньеш жуда яхши ўйнади. Унинг олдинга тез юришлари “Ньюкасл” учун доимий муаммолар яратди ва у Умар Мармушнинг биринчи голига аниқ узатма берди.

Абдуқодир Ҳусанов — 9/10:

Экспертларнинг фикрича, Савио билан бир қаторда Ҳусанов ажойиб ўйин кўрсатди. Унинг тезлиги “Ньюкасл”нинг қарши ҳужумларидан келадиган хавфни тўсиб турди, шунингдек тўп билан ўйини жуда ишончли бўлди.Абдуқодир Барнснинг дарвозага зарба беришига, Уильям Осуланинг гол уришига йўл қўймади. Биринчи бўлимда икки марта тўпни дарвозага бориб тушишига тўсқинлик қилди.

Жон Стоунз — 7/10:

Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида Стоунз энг яхши формасида эмасди, аммо кейинчалик  у аста-секин ўйинга кириб борди.

Натан Аке — 7,5/10:

Аке чап қанот ҳимоячиси позициясида хотиржам ва ишончли ўйин намойиш этди. Уни камдан-кам ҳолларда алдаб ўтишди ва у “Сити”нинг тўп назоратидаги ўйинига катта ҳисса қўшди.

Нико — 8,5/10:

Ярим ҳимояда Нико ишончли ҳаракат қилди. У ўйин ритмини яхши назорат қилди, яккакурашларда ғалаба қозонди ва вазият кескинлашганда ўйин боришига таъсир ўтказишга тайёр эканини кўрсатди.

Тижани Рейндерс — 6,5/10:

Рейндерс жуда яхши ўйин ўтказиши мумкин эди. У бир неча имкониятлардан фойдалана олмади, бу эса аламли, аммо ўйин давомида у яхши ҳужум имкониятларини яратиб берди.

Нико О’Райли — 7/10:

О’Райлининг ўйини кўпроқ барқарор бўлди, у қадар ёрқин эмас эди, аммо у ярим ҳимояда муҳим роль ўйнади.

Савио — 9/10:

Бу, эҳтимол, Савионинг “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши ўйини бўлгандир. “Сити” гол ўтказиб юборганида, айнан у ўйин боришини “Ньюкасл” фойдасига ўзгариб кетишидан тўхтатди. Бразилиялик иқтидор эгаси жамоаси сафида энг яхши футболчи бўлди. У танқидчиларга муносиб жавоб берди.

Жереми Доку — 8/10:

Доку ўйинни секин бошлади, аммо кейин аста-секин ритмга кирди. У Савиога голли узатма берди ва “Ньюкасл” ҳимояси учун доимий хавф туғдириб турди.

Умар Мармуш — 8,5/10:

Мисрлик ҳужумчи дубль қайд этди ва унинг ҳар икки голи ҳам жуда чиройли бўлди. Мармуш “Ньюкасл”га қарши ўйнашни яхши кўради ва буни у бугунги кечада яна бир бор намойиш қилди.

Антуан Семеньо — 6,5/10:

Захирадан майдонга тушгандан кейин ҳужумда хавфли ҳаракатлар қилди.

Ҳусанов ўйнаган учрашувни Гвардиола “Сити”даги фаолияти давомида энг зўри деб тан олди

Топ-лига клуби Ҳусановни сўраяпти

Тезкор! Голлар ортидан Шомуродовнинг нархи “учди”, Файзуллаевники-чи?

Эрондаги легионерларимиз энди нима қилади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!