Ҳусанов яна "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиси бўлди
Абдуқодир Ҳусанов март ойи якунларига кўра "Манчестер Сити" таркибида энг яхши футболчи деб топилди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи жамоадошлари — Родри ва Жереми Доку билан бўлган курашда ишончли тарзда ғалаба қозониб, мухлислар овоз беришида устунлик қилди.
Ҳусанов март ойидаги ўйинларда юқори даражада ҳаракат қилди ва ўзининг фаол ҳимоявий услуби орқали "шаҳарликлар" мухлисларининг севимлисига айланди.
Қайд этиш жоиз, бу унинг 2026 йилдаги иккинчи соврини бўлиб, у январь ойида ҳам энг яхши футболчи деб топилган эди.
Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари 4 апрель куни Англия кубоги доирасида "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар