Ҳусанов янги жамоадан жой олди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2025-2026 йилги мавсумдаги Англия кубоги “Манчестер Сити” ғалабаси билан якунланди. 145-маротаба ташкил этилган нуфузли мусобақада жами 124 та жамоа иштирок этди.

Кубок баҳсларини “Манчестер Сити” учинчи босқичдан бошлади, олтита учрашув ўтказди, финалга чиқиб, бош совринни қўлга киритди.

“Шаҳарликлар” бутун турнир давомида қуйидаги натижаларни қайд этди:

3-раунд: “Эксетер Сити” — “Манчестер Сити” 1:10

4-раунд: “Солфорд Сити” — “Манчестер Сити” 0:2

1/8 финал: “Ньюкасл Юнайтед” — “Манчестер Сити” 1:3

1/4 финал: “Манчестер Сити” — “Ливерпуль” 4:0

Ярим финал: “Манчестер Сити” — “Саутгемптон” 2:1

Финал: “Челси” — “Манчестер Сити” 0:1.

Статистика ва таҳлилларга ихтисослашган SofaScore портали Англия кубогининг барча иштирокчилари орасидан энг зўр ўйинчиларни саралаб, мавсумнинг рамзий терма жамоасини тузди.

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов статистик портал талқинига кўра, Англия кубоги рамзий терма жамоасига киритилди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси турнир давомидаги ўйинлари учун юқори баҳо олди. Ҳусановнинг ўртача рейтинги 7,32 баллни ташкил этди.

SofaScore талқинига кўра Англия кубоги мавсумининг рамзий жамоаси таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон:

Лукас Перри (“Лидс”).

Ҳимоячилар:

Марк Гехи (“Манчестер Сити”), Тосин Адарабиойо (“Челси”), Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”).

Ярим ҳимоячилар:

Андрей Сантос (“Челси”), Нико Гонсалес (“Манчестер Сити”), Жереми Доку (“Манчестер Сити”), Энцо Фернандес (“Челси”), Педро Нету (“Челси”), Антуан Семеньо (“Манчестер Сити”).

Ҳужумчи:

Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”).

Англия Кубогининг финал учрашувида «Манчестер Сити» «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона голни 72-дақиқада Антуан Семеньо киритди.

Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг 20 январида Англиянинг “Манчестер Сити” клубига ўтиб, 2029 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома имзолаган эди.

Ҳусанов “Манчестер Сити” ва Англия Премьер-лигаси тарихидаги илк ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. Жорий мавсум у асосий таркибдан мустаҳкам жой олди. 22 ёшли ҳимоячи жамоанинг барча сўнгги ўйинларини бошланғич таркибда бошлаб, 90 дақиқадан тўп сурди. Ушбу даврда “Сити” олтита ғалабага эришди, икки бор дуранг ўйнади ва бирор маротаба ҳам мағлубиятга учрамади.

Ҳусановнинг Sofascore талқинидаги рейтинглари барқарор равишда 6,6 – 7,7 даражасида сақланиб қолмоқда, “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда (3:0) эса у голли узатмани амалга оширди. Ҳусанов мавсумни барча турнирлардаги 37 та учрашув билан якунлади. 

Ўзбекистон энг юқори нуқтада: Жаҳон чемпионатида муваффақиятни кимлар таъминлайди?

Шомуродов ва Файзуллаевни Премьер-лига клублари кутяпти

Ҳусанов қани? АҚШнинг нуфузли сайти Ўзбекистон юлдузларини санаб, Абдуқодирни инобатга олмади

АҚШнинг машҳур клуби Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди!

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!