Ҳусанов “Барса”ни қизиқтириб қўйди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”да ўйнаган даврлардан бери Европанинг қатор грандлари эътиборини қозонган.

Айниқса, “Манчестер Сити” сафида якунланган мавсумни юқори даражада ўтказгани унга бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Сўнгги маълумотларга кўра, Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” келаси мавсум олдидан 22 ёшли ўзбек ҳимоячиси трансферини жиддий ўрганиб чиқяпти.

Ханс-Дитер Флик кейини мавсумларда жамоаси мудофаа чизиғини қайта ташкил қилиш ва сезиларли даражада кучайтириш борасида бош қотирмоқда. Германиялик мураббий Ханс-Дитер Флик Абдуқодирнинг ўйин услубини юқори баҳолаётгани айтиляпти. Унга футболчининг тезлиги, яккакурашлардаги ишончли ҳаракати, тўп билан хотиржам ўйнаши ва ҳимоядан ҳужумни бошлашдаги салоҳияти маъқул келган.

Яқинда “Барса” тизимида ишлаётган мутахассис Рафаэль Муслимов Абдуқодирнинг Каталония клуби футболига мос эканини таъкидлаган эди.

- Ҳусанов Каталония футболига тўлиқ мос келади. Унда Хосеп Гвардиола ҳимоячиларда юқори қадрлайдиган сифатлар бор: тезлик, куч, агрессивлик, футбол интеллекти ва ўрганиш қобилияти.

Шунинг учун у Пепнинг муҳим қуролга айланди. Гвардиола унинг кучли томонларини тушунади ва улардан ўз тизимида қандай фойдаланишни билади.

Бундай тизимда ҳимояни суғурталаш, рақибга етиб олиш, курашга киришиш ва бўш ҳудудларни ёпиш учун тезлик керак бўлади. Ҳусановда буларнинг барчаси бор. У тезлигидан тўпни олиб қўйиш, босим ўтказиш ва ҳужумларга қўшилиш учун фойдаланиши мумкин.

Гвардиола учун, умуман олганда, “Барселона” модели учун ҳам ҳимоячи ўйинни тушуниши керак: ҳужум ривожини олдиндан кўра билиши, тўғри позиция танлаши ва босим остида қарор қабул қила олиши лозим.

Агар Пеп Ҳусановни ақлли ва тез ўрганадиган футболчи деса, демак у Абдуқодир тимсолида  ўз моделига мос равишда ривожлантириш мумкин бўлган ўйинчини кўряпти. Демак, Абдуқодир Каталония клубига ҳам мослаша олган бўларди”, - деганди Муслимов Eurasia Football нашрига берган интервьюсида.

Аслини олганда Англия Премьер-лигасидек юқори суръатли ва курашларга бой чемпионатда ўзини кўрсатган ҳар қандай футболчи бошқа лигаларда ҳам муваффақият қозона олади. Абдуқодир эса “Манчестер Сити”даги мураккаб даврда ҳам характер, жисмоний тайёргарлик ва тактик саводини кўрсатди.

“Барселона” ўйин услубида “Манчестер Сити” қўллайдиган жиҳатлар бор. Хусусан, Флик жамоасида юқори прессинг, тезкор ҳужумга ўтиш ва ҳимоя чизиғини олдинга суриб ўйнаш муҳим. Бу усулда ўйнаганда марказий ҳимоячидан фақат рақиб ҳужумларини тўхтатиш эмас, балки  катта тезлик, майдонни яхши кўриш, тез қарор қабул қилиш ва биринчи пасни сифатли етказиш, жамоа ҳужумларини бошлаш каби хислатлар ҳам талаб этилади.

Маълум бўлишича, Каталония клуби мутасаддилари “Манчестер Сити” атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатмоқда. Хосеп Гвардиоланинг бош мураббийликдан кетгани жамоада жиддий ўзгаришларни бошлаши табиий. Бу жараёнда ҳар қандай футболчи, хусусан, Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилиш учун қўшимча имкониятлар очилади.

Манбага кўра, Ҳусановнинг ўзи ва унинг вакиллари ҳам бу трансферга ижобий муносабатда экани айтилмоқда. Бироқ бу масала қандай ривожланиши ва қай тарзда якун топиши кўп омилларга боғлиқ бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Абдуқодир Ҳусанов иккита топ-лигада ўйнаган ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади. Франция чемпионатида ўзини кўрсатган легионеримиз Англия футболида салоҳияти юқори эканини яна бир карра тасдиқлади.

Агар “Барселона”нинг режаси амалга ошиб, Абдуқодир Ла Лига ўтадиган бўлса, Испания чемпионати юқори дивизионида ва учта топ-лигада ўйнаган биринчи ва ягона ўзбек футболчиси сифатида номини тарихга ёзади.

Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига имкониятини қандай баҳолади?

Ҳусанов янги жамоадан жой олди!

Ўзбекистон энг юқори нуқтада: Жаҳон чемпионатида муваффақиятни кимлар таъминлайди?

Ҳусанов қани? АҚШнинг нуфузли сайти Ўзбекистон юлдузларини санаб, Абдуқодирни инобатга олмади

АҚШнинг машҳур клуби Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди!

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
25/05/2026 17:43
Abduqodirning yuzini yorug‘ qilsin Ollox.
&
Мамадияров Махмуд
25/05/2026 17:17
Барсага ўтса зўр бўларди, клубга мос ўйинчи, аммо лекин Сити сотмаса керак. Бунақа ҳимоячи Барсага керак.