Шомуродов ва Файзуллаевни Премьер-лига клублари кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистоннинг нуфузли манбаларидан бири – sports.kz сайтининг ёзишича, Премьер-лига клублари еврокубокларда Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевга қарши майдонга тушиши мумкин.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” клуби етакчи футболчилари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев 2026-2027 йилги Конференциялар лигасида иштирок этади.

Нури Шахин бошчилигидаги “Башакшеҳир” Туркия Суперлигасининг 2025-2026 йилги мавсумини 57 очко билан бешинчи ўринда якунлади. Туркиядан еврокубокларга тўғридан-тўғри йўлланмани фақат чемпионат жадвалида дастлабки тўрт поғонани эгаллаган жамоалар ва мамлакат кубоги ғолиби қўлга киритиши белгиланган.

Бешинчи ўрин соҳиби ҳам йўлланмага сазовор бўлиши мумкин, аммо бунинг учун қўшимча шартлар бор.

Туркия кубоги финалида чемпионатда учинчи ўринни эгаллаган ва халқаро мусобақаларга йўлланмани нақд қилган “Трабзонспор” футболчилари “Коньяспор” жамоаси билан ўзаро тўқнаш келди.

Трабзонликлар ҳал қилувчи баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Европа лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Кубок соҳиби чемпионат орқали ҳам еврокубок йўлланмасини кафолатлаб бўлгани сабабли, унинг кубок орқали олган ўрни чемпионатни тўртинчи ўринда якунлаган “Бешиктош”га ўтди.

Шу тариқа, “Бешиктош”дан бўшаган Конференциялар лигаси саралаш босқичи йўлланмаси автоматик равишда бешинчи ўринга кўчди ва бу ўринда “Башакшеҳир” турган эди.

Жорий чемпионат Истанбул клубида дебют мавсумини ўтказган ўзбек футболчилари учун муваффақиятли келди. Лиганинг барча 34 учрашувида майдонга тушган Элдор  Шомуродов 22 та гол уриб, Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.

Аббосбек Файзуллаев мавсум давомида жароҳат олгани боис, анча қийналди. Аммо чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида ўзини кўрсатиб, истанбулликлар асосий таркибидан мустаҳкам жой олди.

Таъкидлаш жоизки, Шомуродов “Рома” таркибида 2021-2022 йилги мавсумда Конференциялар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у “Рома” билан 2022-2023 ва 2024-2025 йилги Европа лигаси мавсумларида иштирок этиб, голлар урган, жумладан “Айнтрахт” ва “Атлетик” каби машҳур клублар дарвозасини ҳам ишғол қилган.

Файзуллаев учун эса “Башакшеҳир” сафидаги бўлажак еврокубок баҳслари УЕФА расмий турнирларидаги илк иштироки бўлади.

“Истанбул Башакшеҳир” Конференциялар лигасини турнирнинг иккинчи саралаш босқичидан бошлайди. У ерда турк клуби назарий жиҳатдан Қозоғистон Премьер-лигасининг “Елимай” (агар у биринчи босқичдан ўтса) ёки “Тобол” каби жамоаларига қарши ўйнаши мумкин.

Чунки Истанбул клубининг УЕФА рейтинги юқори бўлгани учун қуръада “сараланган” жамоалар қаторида бўлади, Қозоғистон клублари эса “сараланмаган”лар қаторига тушади ва улар “Истанбул Башакшеҳир”га рўбарў бўлиши эҳтимоли бор.

“Астана” эса юқори рейтинги туфайли иккинчи босқичда ҳам “сараланган” жамоалар қаторида бўлади ва шу сабабли ушбу босқичда туркияликлар билан тўқнаш келмайди, - деб ёзди sports.kz сайти.

Ҳусанов юлдузларни қандай қилиб захирага михлади?

Ҳусанов қани? АҚШнинг нуфузли сайти Ўзбекистон юлдузларини санаб, Абдуқодирни инобатга олмади

АҚШнинг машҳур клуби Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди!

“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?

Ҳусановнинг айбини айтишди!

Ана холос! Мареска Ҳусановга кучли рақобатчи олиб келади

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!