Ҳусановга тўлиқ суянган Гвардиола нималар деди?

“Манчестер Сити” Англия кубогининг тўртинчи раундида ўз майдонида қуйи лига вакили “Солфорд Сити” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола учрашув давомида бошланғич таркибдан жой олган тўрт нафар ҳимоячидан фақат Абдуқодир Ҳусановни тўлиқ ўйнатди.

Ҳусановнинг энг кучли хусусиятлари ва маҳорати рақибнинг энг тезкор футболчиси Келли Н'Маи ҳамда жисмонан бақувват Райан Грейдонни тўхтатишда ва дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этди.

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин биз яхшироқ ўйнай бошладик. Биз рақибнинг қайси жойлари бўш эканини “ўқий” олмадик. Ҳужум ҳар доим рақиб қай тарзда ҳимояланишига боғлиқ бўлади, биз эса буни тўғри тушуна олмадик.

Бу жараённи тезлаштириш ва яхшилаш учун кўп вақт сарфлашга тўғри келяпти. Ягона яхши хабар — биз бу босқичдан ўтиб кетяпмиз.

Биз руҳан чарчаганмиз, деб айтиш осон бўларди, аммо бу — бизнинг ишимиз ва қандай бўлмасин, биз ўз вазифамизни бажаришимиз шарт.

Жамоа бўш ҳудудларни баҳолай олмади, шунинг учун ўйинимиз суст ва секин кечди. Бу масаланинг ёмон томони.

“Солфорд Сити”га қарши кубок ўйини янги йил бошидан буён “Манчестер Сити” учун 14-учрашув бўлди. Жамоамиз 2025-2026 йилги мавсумида тўрт йўналишда курашни давом эттирмоқда.

Бу гал ҳам футболчиларимизга анча қийин бўлди. Биз фақатгина сўнгги икки ҳафтада эмас, балки ноябрь ойидан бери ҳар уч кунда ўйнаяпмиз,  жуда тез-тез майдонга қайтишимизга тўғри келяпти.

Мен улар нимани хоҳлаётганини биламан, аммо биз нима қилишимиз кераклигини “ўқий” олмадик, бундай ҳолатлар баъзан бўлиб туради. Мен ўз ўйинчиларимни яхши биламан.

Балким, биз мураббийлар футболчиларга нима қилиш кераклигини тўғри етказа олмаган бўлишимиз мумкин. Макс Аллейн рақибни пастга тушира олмади, Райан эса чап қанотда яхшироқ ўйнади».

Масала бунда ҳам эмас: рақиб чап томонда зич ўйнаганда, биз тўпни тезда қарши қанотга ўтказишимиз керак эди, аммо биз буни қилмадик. Шунинг учун ўйин зерикарли чиқди, - деди Хосеп Гвардиола.

Таъкидлаш жоизки, Гвардиоланинг ҳимоя чизиғидаги ўйинчиларнинг аксариятидан кўнгли тўлмади. Шу боис, испаниялик мутахассис ҳимоя чизиғида Ҳусановдан бошқа ўйинчиларни алмаштириб юборди.

Энг зўри Ҳусанов! “Манчестер Сити” Абдуқодирнинг футболкасини ютуққа қўйди

Тезкор ва бақувват икки рақибни ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!