Тезкор ва бақувват икки рақибни ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Англия кубогининг тўртинчи раундида “Манчестер Сити” жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида қуйи лига вакили “Солфорд Сити” футболчиларини қабул қилди.

Учрашувда ҳар томонлама устунликка эришган Хосеп Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан кейинги босқичга йўлланма олди. Дастлаб, 6-дақиқада “Солфорд Сити” ўйиняичи Алфи Доррингтон  ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Марк Гехи “Сити” таркибидаги биринчи голини киритди.

Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнади ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

Учрашув таҳлили билан шуғулланган cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Жеймс Траффорд — 7,5

Кўп иш қилишини кутмаганди, аммо зарур пайтларда диққатли бўлиб, бир нечта муҳим сейвларни амалга оширди.

Макс Аллейн — 6

Фаол бошлади, аммо жароҳат сабаб майдонни эрта тарк этди.

Абдуқодир Ҳусанов — 7

Аксарият вазиятларда ўйинни яхши даражада ташкил этишда фаоллик кўрсатди. Аммо ҳимояда анча тер тўкишига тўғри келди. Айниқса, рақиб футболчилари орасида ўта тезкор Келли Н'Маи ҳамда жисмонан бақувват Райан Грейдонни тўхтатиш учун анча ҳаракат қилишга мажбур бўлди. Қийинчиликларга қарамай, ўз вазифасини уддалади.

Жон Стоунз – 6,5

Таркибга қайтгач, ҳимояда бир нечта муҳим ҳаракатлар қилди. Бироқ ноябрдан бери ўйнамагани унинг тўп билан ҳаракатларида сезилди.

Райан Айт-Нури – 7

“Сити”нинг муаммоларини кўриниб қолди. Асосий хавф манбаи айнан чап қанот бўлди. Шунга қарамай, Райан ҳужум кенглигини таъминлади ва биринчи голга сабабчи бўлди.

Нико Гонсалес – 6,5

Тўпни ҳимоя чизиқлари орасидан олиб чиқиб, “Сити”ни ҳужумга бошлади. Аммо ҳужумлар майдоннинг сўнгги учдан бирига етганда, уларнинг таъсири анча кам бўлди.

Рико Льюис – 7

Аллейн жароҳатидан кейин ўнг қанот ҳимоячисига ўтганида ҳам, аввал марказий ярим ҳимояда турганида ҳам тўп ҳаракатини доимо таъминлаб турди.

Тиджани Рейндерс – 6

Орқадан ёриб чиқишга уринди ва ҳар қандай имкониятда зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ сезиларли натижага эришиши қийин кечди.

Фил Фоден – 6

Майдон бўйлаб ҳаракатланиб, ўйин алоқаларини йўлга қўйишга уринган ҳолда тажрибали ўйинчидек ҳаракат қилди. Аммо камдан-кам ҳолларда ўйинга таъсир кўрсата олди.

Райан Шерки – 7,5

“Сити” ҳужумларини бошқарди ва деярли доим хавфли вазият ярата олган ягона ўйинчи бўлиб кўринди. Иккинчи голга ассист берди.

Умар Мармуш – 6,5

Доимо ҳужум қилишга уринди, аммо кўп ҳолларда кўринмай қолди ва ноқулай вазиятларда самарали ҳаракат қила олмади. Унга ажойиб голи адолатсиз равишда бекор қилинди.

Райан МакАйду – 6,5

Тўпни тез-тез эгаллади, аммо рақибни алдашга уринишлари турлича самара берди.

Марк Гехи – 7

Қулай имкониятдан фойдаланиб, протоколга гол муаллифи сифатида кирди.

Нико О’Рейли – 6,5

Ҳаракатлари билан рақибга муаммо туғдиришга уринди.

Антуан Семеньо – 6,5

Тажриба қилишдан қўрқмай ўйнади.

Энг зўри Ҳусанов! “Манчестер Сити” Абдуқодирнинг футболкасини ютуққа қўйди

Ҳусанов интервьюда муҳим гапларни айтди

Шомуродов жамоаси УЕФАдан қанча олди?

Италия матбуоти: Шомуродов қимматбаҳо юлдузларни сўндириб қўйди
Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Европада Шомуродовга эътибор қаратишди
Супергол урган Шомуродов: Овора бўлма, барибир етолмайсан!

Ҳусановнинг “даҳшатли” кўрсаткичлари муҳокамага сабаб бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!