
Ҳусановга янги рақобатчи! "Манчестер Сити" яна бир ҳимоячини сотиб олади
"Манчестер Сити" қишги трансферлар ойнасида яна бир ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "TheSun" нашри хабар бермоқда.
Хабарга кўра, клуб "Вальядолид" ҳимоячиси Жума Ба учун курашда ғолиб чиқишга яқин. "Шаҳарликлар" футболчи билан шартнома тузиб, уни бир ярим йилга ижарага беришни режалаштирмоқда. Ба дастлаб "Манчестер Сити" билан келишувга рози бўлган. Бироқ, футболчига "Интер", "Ланс" ва "Фенербахче"дан таклифлар бўлгач у қарор қабул қилиш учун вақт сўраган.
"Сити" футболчи барибир улар билан шартнома имзолашига ишонч билдирмоқда. Сабаби, томонлар узоқ вақтдан бери музокара олиб боришмоқда. Вазият ривожини "Эвертон" ва "Кристал Пэлас" ҳам кузатиб бормоқда.
Маълумот учун, Бa 2024 йил августида "АИК Фритонг"дан ижара асосида "Вальядолид"га ўтган. Ижара шартномаси келаси ёзда тугайди. Transfermarkt портали 18 ёшли футболчини 1 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар