Ҳусановнинг агентлари трансферга ойдинлик киритди!

Абдуқодир Ҳусанов трансфери атрофидаги маълумотлар тобора кўпайиб бормоқда. 20 ёшли марказий ҳимоячига даъвогар бўлган Европанинг ўндан зиёд клублари фаолиятини ёритиб келаётган оммавий ахборот воситаларининг ҳар бири ўзбек футболчиси ҳақида тинимсиз ахборот тарқатиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон футболи тарихида бирорта ўзбек футболчиси бунчалар кўп даражада медиа назари остида бўлмаган.

Турли манбалар тарқатаётган сўнгги маълумотларга қараганда, Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда “Ланс” сафида эмас ва навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрмаяпти.

Ўзбек легионери трансфер масаласини охирига етказиш арафасида. “Манчестер Сити” уни ўз сафига қўшиб оладиган бўлди, Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик йигитга имкон беришга қарор қилди ва трансферни маъқуллади.

Ҳусановнинг трансфери ўзбек футболида мутлақ рекорд бўлади. Манчестерликлар истеъдод соҳиби учун ғазнадан 50 миллион евро ажратишга қарор қилган.

Бунгача энг йирик трансфер Элдор Шомуродов номи билан боғлиқ бўлганди. 2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан ўзбек футболчисини олиб ўтиш учун “Рома” умумий ҳисобда 19,6 миллион евро сарфлагани қайд этилган.

Россиянинг “Матч ТВ” сайти ўзбек футболи вакиллари фаолиятини ёритишга алоҳида эътибор қаратиб келади. Бу манба Абдуқодир Ҳусанов трансферига ойдинлик киритиш мақсадида легионеримиз манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган Football Group LLC агентлигига мурожаат қилди.

Sports.uz портали ушбу қисқа суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

Кўплаб оммавий ахборот воситалари Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтаётганини ёзмоқда. Бу ҳақиқатми? Музокара ўтказиляптими?

— Ҳа, бу айни ҳақиқат.

— Шартнома имзоландими?

— Ҳозир музокаралар давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, аксарият ишончли ва нуфузли манбалар томонлар ўзаро ҳамкорлик масаласини деярли ҳал қилиб бўлгани ҳақида хабар тарқатмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Буюк Британиянинг ишчи визасини олиш учун ҳужжатларини топширган. Шу масала ҳал бўлиши билан томонлар беш йиллик шартномага имзо чекиши айтиляпти.

“Бунёдкор”да тарбиялаган, “Энергетик-БГУ”да профессионал фаолиятини бошлаган, “Ланс”да Европага танилган легионеримиз энди катта замонавий футбол ватани Англияни забт этишига умид қилиб қоламиз.

 

Ҳусанов янги жамоаси билан қанча муддатга шартнома тузиши аниқ бўлди, у “Ланс”машғулотига келмади!

Абдуқодир ПСЖ юлдузларини “янчиб” ташлаган эди. ПСЖ нега Ҳусанов трансферидан бош тортди?

“Реал” Ҳусанов трансфери бўйича қандай қарорга келди?

Файзуллаевни Мбаппе ва 140 миллион евро турадиган ўйинчига тенглаштиришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!