Ҳусанов янги жамоаси билан қанча муддатга шартнома тузиши аниқ бўлди, у “Ланс”машғулотига келмади!

Қишки трансферлар ойнасининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган Абдуқодир Ҳусановнинг фаолиятида кескин бурилиш бўлиши кутилмоқда.

“Топ-5” лигаларининг йигирмага яқин клублари ўртасидаги талаш бўлган 20 ёшли марказий ҳимоячи “Манчестер Сити”га ўтадиган бўляпти. Нуфузли манбалар ўзбек футболчисига шахсан Хосеп Гвардиоланинг ўзи жиддий қизиқиш билдираётгани ва унга катта умид билдираётгани ҳақида маълумотлар чиқармоқда.

Аксарият манбалар Ҳусановнинг трансфери учун “шаҳарликлар” бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 50 миллион евро атрофида харажат қилишга тайёрлигини ёзмоқда. Бу “Ланс” учун рекорд даражадаги даромад бўлади.

Абдуқодир Ҳусановнинг ўзи Буюк Бритаянинг ишчи визасини кутяпти ва сафарга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳужжат ишлари якунланиб, Англияда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши билан ҳамюртимиз манчестерликлар билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Ҳозир легионеримиз “Ланс” билан бирга эмас. Журналист Фабрис Хоукинснинг маълум қилишича, ўзбек футболчиси жамоасининг машғулотлар марказига келмаган.

Манба бу ҳолатни Ҳусановнинг бошқа клубга, катта эҳтимол билан “Манчестер Сити”га ўтиши билан боғлаяпти. Тез орада томонлар ўртасидаги ҳамкорлик расман эълон қилиниши кутилмоқда.

“Манчестер Сити” раҳбарияти бир неча катта клублар, хусусан, “Реал” кўз тиккан ўзбек футболчисини қўлга киритиш учун тез ҳаракат қилиши ва нисбатан кўпроқ харажатга кўнишига тўғри келди. Аввалига ўз кашфиётини 20 миллион еврога баҳолаган “Ланс” даъвогарларнинг кўплигидан келиб чиқиб, талабини оширди ва нархни кўтарди.

Қолаверса, бир неча манбалар Ҳусановнинг трансферини амалга оширишда таниқли агент Эорже Мендешнинг хизмати катта бўлган эди. “Ланс” хўжайинлари бу мутахассисни Ҳусановнинг трансферини имкон қадар қимматроқ, яъни 30 миллион евро атрофида уддалашни топширган ва агентга трансфер суммасининг 10 фоизини беришни ваъда қилган эди.

Агар манчестерликларнинг бу трансфер учун 50 миллион евро тиккани амалда ўз тасдиғини топса, португалиялик агент ўз ишини ортиғи билан бажарган бўлиб чиқади.

Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни кузатиб бораётган яна бир таниқли журналист Санти Ауна ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали “Манчестер Сити” таклиф қилган шартнома муддатини ошкор қилди.

Манбага кўра, манчестерликлар 20 ёшли футболчига 2030 йилнинг 30 июнигача давом этадиган битим таклиф қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси эса, янги жамоасига бориб қўшилишни интизорлик билан кутаётгани айтилмоқда.

Демак, ҳушёр бўлиб турамиз, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери расман эълон қилиниши кутилмоқда!

Абдуқодир ПСЖ юлдузларини “янчиб” ташлаган эди. ПСЖ нега Ҳусанов трансферидан бош тортди?

“Реал” Ҳусанов трансфери бўйича қандай қарорга келди?

Файзуллаевни Мбаппе ва 140 миллион евро турадиган ўйинчига тенглаштиришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!