Ҳусановнинг нархи нега бу қадар ўсганини кўрсатиб берувчи статистик маълумотлар

  • 11 декабрь, 2024, 14:42
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги пайтларда ўзининг ишончли ўйини билан кўплаб гранд клубларнинг назарига тушди. "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 12 миллион еврогача юқорилади. 

Қайд этиш лозим, бунга унинг, айниқса сўнгги ўйинларни яхши темпда ўтказгани сабаб бўлди. 

Охирги 10 та беллашувда легионеримиз терма сафида ҳам, клуб сафида ҳам асосий таркибда бошлаган ва фақат ПСЖга қарши ўйинда қизил карточка олгани боис тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қила олмаган (59). 

Унинг сўнги 10 та баҳсда "Foomob" портали талқинига кўра, олган баллари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 



Умуман олганда, Ҳусанов жорий мавсум Франция чемпионатида жами 12 ўйин ўтказган бўлиб, шуларнинг 10 тасини асосий таркибда бошлаган. Футболчимиз жами 885 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 2 та сариқ ва 1 та қизил балл олган. Ҳозирча унинг ҳисобида гол ёки ассист йўқ. 

Шунингдек, унинг яна бир қатор статистик кўрсаткичлари билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин: 

x.G - 0.21
Зарбалар - 5 та 
Аниқ зарбалар - 4 та 
Муваффақиятли паслар - 395 та 
Аниқ узатмалар - 28 та 
Узатмалар аниқлиги фоизларда - 56 %
Яратилган вазиятлар - 2 та 
Тўпни олиб қўйиш - 10 та 
Тўпни олиб қўйиш кўрсаткичи фоизларда - 71 %
Дуэлларда ютиш - 42 та 
Дуэллардаги ғалаба кўрсаткичи фоизларда - 61.8 
Ҳаводаги дуэлларни ютиш - 25 та 
Ҳаводаги дуэлларни ютиш кўрсаткичи фоизларда - 69.4 
Дриблингга алданиш - 3 маротаба 
Ишлатилган фоллар - 11 та. 

Маълумот учун, футболчимизга айни вақтда "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ҳамда ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда таниқли "The Telegraph" ҳамда "Foot Mercato" нашрлари ҳам хабар бермоқда. Айрим француз мутахассисларининг фикрига кўра, футболчимизнинг трансфер қиймати йил якунига қадар 35-40 миллион еврога қадар кўтарилиши мумкин. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!