
Ҳусановнинг рақобатчиси энди Италияда ўйнайди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи фаолиятини Миланнинг "Интер" клубида давом эттиради.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо тасдиқлашича, Аканжи сотиб олиш шарти билан А Серия грандига ижарага берилади. "Интер" футболчи ижараси учун 2 миллион евро тўлайди. Шартномада эса, ҳимоячини 15 миллионга сотиб олиш банди бор.
Эслатиб ўтамиз, Аканжи 2022 йилда "Боруссия Дортмунд"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилган эди.
Фикрлар