Ҳусановнинг рақобатчиси қанча муддатга сафдан чиқди?
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигаси 20-турнинг марказий баҳсида "Манчестер Сити" "Челси" билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. "Шаҳарликлар" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарганидан ташқари, икки марказий ҳимоячиси ҳам ушбу беллашувда жароҳат олиб сафдан чиқди.
"Манчестер Сити" клубининг расмий баёнотига кўра, Йошко Гвардиол ўнг оёғининг болдир суягини синдириб олган. Шу боис, хорватиялик ҳимоячи 3-6 ой манчестерликларга ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Маълумот ўрнида, кечаги тўқнашувда Гвардиолнинг ўрнига 50-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилган эди. Йошконинг жароҳати Ҳусанов учун асосий таркибга қайтиш учун яхши имконият деб айтилмоқда.

Йошко Гвардиол ва Рубен Диашнинг жароҳати сабаб, клуб раҳбарлари ижарадаги Макс Аллейнни ижарадан муддатидан олдин қайтариб олди. Шунингдек, Фабрицио Романонинг маълум қилишича, жамоа қишки трансферлар ойнасида Марк Гехи учун курашишни режалаштирмоқда.



Фикрлар