Ҳусниддин Ғофуров: Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунман

 

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига баҳсларини сафарда “Қизилқум”га қарши учрашув билан бошлади. Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси 3та тўп фарқи билан зафар қучишди.

Мазкур беллашувда маҳоратли футболчи Ҳусниддин Ғофуров “Локо” сафидаги дебют ўйинини ўтказди. Учрашувдан сўнг футболчи клуб расмий сайтига қуйидагича фикр билдирди.

– Таассуротларим аъло даражада. Мавсумни жуда яхши бошлаб олдик. Сафарда бўлишига қарамай йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Ўйин бошланиши олдидан бироз ҳаяжоним бор эди. Лекин майдонга чиққач бор салоҳиятимни ишга солишга ҳаракат қилдим. Жамоамизга оз бўлса-да фойда келтиришга астойдил уриндим.

Шукур, муҳим 3 очко қўлга киритилди. “Локомотив” учун илк расмий ўйинимни ўтказганимдан мамнунман. Жамоадошларимга эса мени қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман, – деб Ҳусниддин Ғофуров сўзларидан иқтибос келтиради "Локомотив" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!