Ҳусниддин Пўлатов
Ads

Бугун Жанубий Кореянинг Йонгин шаҳрида профессионал бокс нуфузли мусобақа бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Ҳусниддин Пўлатов чемпионлик камари учун рингга кўтарилди.

“Buffalo Promotion” билан шартнома имзолаган Ҳусниддин ўзининг 13 жангини индонезиялик Саҳлан Коралга (17-6-0) қарши ўтказди.

“WBA Asia Super Welterweight” камари учун 12 раунд этиб белгиланган қарама-қаршиликда Ҳусниддин муддатидан олдин ғалабага эришди. Олтинчи раундга келиб унинг зарбаларига дош бера олмаган Корал нокаутга учради. Шундай қилиб, яна бир профессионал боксчимиз чемпионлик камарига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу жангга қадар у 12 та жанг ўтказиб, шулардан 9 тасини ғалаба (5 нокаут) билан якунлаган бўлса, 3 марта рақибларига имкониятни бой берган.