Иан Гарри Ислом Махачевга қарши жангда айёрлик қилди

  • 30.08.2026 01:34
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик UFC жангчиси Карлос Пратеснинг таъкидлашича, Ирландия вакили Иан Гарри жуда ҳам дўстона кўринишга урингани бежиз эмас. Бу усул орқали "Мачадо" россиялик Ислом Махачевни жанг пайти ҳушёрликни йўқотишга мажбур қилмоқчи бўлган.

"Менимча, Гарри кўрингани каби самимий эмас. Жозе Альдо бир пайтлар айтганди: баъзан ўзингни содда қилиб кўрсатсанг, устунликка эга бўласан. Гарри доим сенинг дўстингдек ўзини тутади, шундай қилиб рақибнинг ҳушёрлигини пасайтиради, алдашга уринади.

Тасаввур қилинг, жанг пайти Ислом ўйлаяпти: “Ҳаммаси жойида, баҳс деярли ютилган, энди фақат тинчгина охирига етказаман”. Шу пайт Иан томонидан берилган тезкор зарба, масалан, бошга тепки ёки кутилмаган ҳужум ва россиялик билан ҳаммаси тугаши мумкин эди", — деди Пратес.

Эслатиб ўтамиз, Махачев "UFC 330" турнирида Гаррини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!