Иан Гарри: "Ислом Махачевнинг сўнгги рақиблари менинг рақибларимдек хавфли эмасди"
Ирландиялик UFC жангчиси Иан "Мачадо" Гарри (21-1) амалдаги чемпион Ислом Махачев (28-1) ва ўзининг сўнгги 5 рақибини солиштирди.
"Агар мен ва Исломнинг охирги беш рақибига қарасангиз, ким қийинроқ йўлни босиб ўтганини кўрасиз. Мен билан октагонга чиққан йигитлар: Белал Муҳаммад, Шавкат Раҳмонов, Карлос Пратес, Майкл Пейдж, Жефф Нил... Уларнинг барчаси габорит жиҳатдан йирик ва кучли эди. Махачевнинг рақиблари: дю Плесси, Дастин Порье, Александр Волкановски, Ренато Мойкано... Тўғри, Порье ва Волкановски ММА афсоналари, уларни жуда ҳурмат қиламан. Бироқ ҳозир ҳар иккиси ҳам менинг рақибларим каби хавфли эмас эди", - деди ирланд.
Эслатиб ўтамиз, Гарри ва Махачев тўқнашуви 16 август куни "UFC 330" турнирида ўтказилади.

Фикрлар