Иан Гарри: "16 ёшимдан бери UFC чемпиони бўлишга интиламан, бошқаларнинг фикри мени қизиқтирмайди"
Ирландиялик UFC жангчиси Иан Гарри ММА оламининг унга нисбатан қилган босими ва танқидларига жавоб қайтарди.
"Бошқаларнинг фикри мени мутлақо қизиқтирмайди. Мен 16 ёшимдан бери бу орзумга интиламан ва уни албатта амалга ошираман, қолган нарсалар билан ишим йўқ. Мен учун энг муҳими ўғлимнинг табассумини кўриш, яқинлашиб, маҳкам қучоқлаш ва "Дадам ғалаба қозонди" дейишини эшитишдир", - деди чемпионликка даъвогар.
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Гарри "UFC 330" турнирида ярим ўрта вазндаги камар соҳиби Ислом Махачевга қарши жанг қилади.

Фикрлар