IBF чемпионини "ухлатиб" қўйишди (нокаут видеоси)

  • 05.06.2022 11:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Профессионал бокснинг супер ярим енгил вазн тоифасида (58,9 кг) IBF чемпиони япониялик Кениши Огава (26-2-1, 18КО) ва даъвогар британиялик Жо Кордина (15-0, 9КО) ўртасидаги жанг ўз ниҳоясига етди. Уэлснинг Кардиф шаҳрида Matchroom промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган бокс оқшоми асосий жанги ҳисобланган ушбу баҳс узоқ давом этмади. 2-раунднинг ўрталарида Кординанинг ўнг қўл тўғридан йўлланган зарбаси Огавани рингга қулатди ва уни қийин аҳволга солиб қўйди. Ҳакам эса жангни муддатидан олдин тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа ушбу вазнда Жо Кордина янги IBF чемпионига айланди.

VID_20220605_110056_640

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!