IBF нинг янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар қайси ўринларни банд этган?
Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг октябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди.
Янги рейтингга кўра, рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазнда рингга кўтариладиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз вазнида биринчи ўринни сақлаб қолди.Чемпион эса, Эррол Спенс ҳисобланади. Абдуқаҳҳоров айни вақтда WBC рейтингида бешинчи, WBO да эса 11-поғонада қайд этилган.
Қудратуллодан бир поғона паст вазн тоифасида, яъни супер енгил (- 63,5 кг)да ўз жангларини ўтказадиган Шоҳжаҳон Эргашев мазкур йўналиш рейтингида 6-ўриндан жой олди. Шоҳжаҳон айни вақтда WBA рейтингида олтинчи, WBO да ўн биринчи ва WBC йўналишида 28 ўринда эътироф этилган. Мазкур вазн тоифасидаги яна бир вакилимиз Шаҳрам Ғиёсов аввалги ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди. Ғиёсов WBA рейтингида еттинчи, WBC рейтингида эса 22-поғонадан ўрин олган.
IBF рейтингидан бошқа боксчиларимиз ўрин олишмаган.
Фикрлар