IBF рейтинги янгиланди. Шаҳрам Ғиёсов янги вазн Топ 15лигида
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Халқаро бокс федерацияси (IBF) ўзининг янги рейтингини эълон қилди.
Ярим ўрта вазн тоифасига (66,6 кг) ўтиб, IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов ушбу рейтингнинг 9-поғонасига жойлаштирилди.
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев ҳамон 4-ўринни сақлаб қолмоқда.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев йўналиш чемпионлик позициясини банд қилиб турибди.
Ушбу рейтингда бошқа ўзбек боксчилари қайд этилмаган.
Фикрлар