Ибишевич терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Ads

Берлиннинг “Герта” клуби ҳужумчиси Ведад Ибишевич ўзининг Босния ва Герцеговина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

“Мен Эстонияга қарши баҳс олдидан агар биз ЖЧ-2018га чиқа олмасак, бу мен учун терма жамоадаги сўнгги ўйин бўлишини айтган эдим. Ёшимни ҳисобга олсам, бу қарор мен учун ҳам, терма жамоа учун ҳам энг тўғри қарор бўлди. Айтишим мумкинки, мен бундан кейин Босния ва Герцеговинанинг энг ашаддий мухлиси бўламан”, - дейди Ибишевич.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи терма жамоадаги фаолиятини 2007 йилда бошлаган. У ўтган давр мобайнида 82та ўйинда майдонга тушган ва ўз исобига 28та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Таъкидлаш лозимки, Ибишевич Босния ва Герцеговина футболи тарихига ўз номини ёздириб қўйган. Аниқроғи, у 2014 йилги Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда Аргентина терма жамоаси дарвозасини ишғол этган ва терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голига муаллифлик қилган.