Ибрагимович: Мен 20 йилги фаолиятимда 33 совринни қўлга киритганман
Ads

“Манчестер Юнайтед” хужумчиси Златан Ибрагимович ЕЧЛда ҳали ғалаба қозонмагани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Менинг тўпламимда фақатгина бирта соврин йўқ. Бу борада мен ўзимга айтаман: ЧЛда ғалаба қозонган тақдиримда дунёда энг зўр бўла олардимми? Йўқ! Ғалаба қозонмаганимда энг ёмон ўйинчига  айланармидим? Албатта, йўқ!

Шуни айтишим керакки, ҳар йил мен бу турнирда иштирок этаман ва бу кубокни қандай бўлишдан қатъий назар қўлга киритишга интиламан. Биласизми, ҳар бир ажойиб футболчи бирта супер мавсумдан сўнг, ЕЧЛда ғалаба қозониб, футбол тарихидан ғойиб бўлади.

Бошқа томондан, ҳар йили мен кўзга кўринарли даражада ўйнайман ва ғалаба қозонаман. Мен 20 йилги фаолиятимда 33 совринни қўлга киритганман ва буларни ҳеч қандай ЕЧЛ кубогига алмашмасдим, - дейди Златан Football Italia нашрига берган интервьюсида.