Ибрагимович дисквалификация қилиниши мумкин. У рақибининг юз суягини синдирди

"Лос-Анжелес Гэлакси" хужумчиси Златан Ибрагимович яқин вақтлар ичида дисквалификация қилиниши мумкин. Сабаби, 37 ёшли форвард МЛС чемпионати баҳсида рақиб футболчиси Мохаммад Эл Мунирга қўпол ўйин кўрсатди.

Ҳаводаги тўп учун курашда швециялик хужумчи тирсаги билан рақибига зарба берган. Натижада, 27 ёшли ливиялик футболчида суяк синиши аниқланди.

2017 йил Златан шунга ўхшаш вазият учун дисквалификация қилинганди. У пайтлар футболчи МЮ аъзоси эди. "Борнмут" химоячиси Тайрон Мингсга тирсаги билан зарба берганлиги учун 3 та ўйинга четлатилганди.

Маълумот ўрнида, МЛС чемпионатининг сўнгги тур учрашувида Ибрагимович хет-трик қилди. Ушбу мавсум 37 ёшли форвард 15 та гол уришга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!