Ибрагимович дунёнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди. Унинг жавоби ҳайратланарли бўлди

“Милан” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 41 ёшда бўлишига қарамай, ўзини дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишини айтди.

“Мен энг яхши спорт формамда бўлганимда, дунёдаги энг зўр футболчи ҳисобланаман. Мен ҳазиллашмаяпман. Агар ўша савияда ўйнашда давом этсам, у ҳолда яна бир йил «Милан»да қоламан. Умуман олгарда яна бир неча йил футбол ўйнашни режалаштиряпман”, - деди швециялик футболчи DAZN нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Златан кеча "Аталанта"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Бу ўйин унинг учун сўнгги 280 кун ичидаги биринчиси бўлди.

Ибрагимович миланликлар сафида 2020 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг “россонерилар” билан амалдаги меҳнат шартномаси жорий мавсум охиригача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!